locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силва келажаги ва «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Португалиялик футболчи жорий мавсум охирида «Ман Сити»ни тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида гапирди ва «Барселона»га ўтиши борасидаги саволга жавоб қайтарди. Аввалроқ португалиялик футболчи мавсум якунида инглиз клубини тарк этишини тасдиқлаган эди.

«Мен ҳануз ўзимни рақобатбардош ҳис қила оладиган, энг юқори савияда тўп суришда давом этадиган ва оилам бахтли бўладиган жойда ўйнашни хоҳлайман. Менда маълум бир ғоя ва афзалликлар бор, аммо воқеалар ривожини кузатамиз.

«Барселона»? Аниқ бир клублар ҳақида гапиришни истамайман. Тўғриси, қаерга боришимни ҳали ўзим ҳам билмайман. Агентимга 25 сентябрь куни, «Астон Вилла»га қарши ўйиндан кейинги кун у билан гаплашишимни айтдим. Шунчаки, бу ердаги сўнгги ўйинлардан завқ олишни ва бор эътиборимни уларга қаратишни хоҳлайман. Бу ерда ўтган 9 йил аъло даражада бўлди. Фаолиятимни яна бир нечта чемпионликлар билан якунлаш ажойиб бўларди. Ҳаммасини чиройли якунламоқчиман», — дея Бернарду Силванинг сўзларини келтирмоқда The Athletic.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг