locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бензема: «„Реал“нинг муаммоларидан бири — футболчиларга маслаҳат берадиган фахрийлар етишмаслигидир»

Франциялик ҳужумчи Мадрид клубининг ҳозирги инқирози ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бензема: «„Реал“нинг муаммоларидан бири — футболчиларга маслаҳат берадиган фахрийлар етишмаслигидир»
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Карим Бензема жамоанинг ҳозирги таркибида тажрибали футболчилар етишмаётгани — айнан ёш ўйинчиларга муаммоларни кўрсатиб, йўл-йўриқ берадиган лидерлар йўқлигини таъкидлади.

«„Реал“нинг яна бир муаммоси шундаки, у ерда энди тажрибали футболчилар қолмади — Мбаппе, Беллингем, Винисиусга яқин келиб, уларга нима нотўғри кетаётганини айтиб бера оладиган ўйинчилар йўқ», — деди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2009–2023 йиллар оралиғида «Реал» сафида тўп сурган. Бу давр мобайнида у барча мусобақаларда 648 та ўйинда иштирок этиб, 354 та гол урган ва 155 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг