locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бензема «Реал»га қайтишга тайёрлигини айтди

Франциялик футболчи 2009 йилдан 2023 йилгача "Лос-Бланкос"да ўйнаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бензема «Реал»га қайтишга тайёрлигини айтди
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби ҳужумчиси Карим Бензема "Реал"га қайтиш ҳақида ўйлаш ёки ўйламаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Франциялик футболчи 2009 йилдан 2023 йилгача "Лос-Бланкос"да ўйнаган. "Реал" билан Карим тўрт марта Испания чемпионати, уч марта Испания кубоги ва беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

"Реал Мадридга қайтишми? Агар Флорентино Перес ҳали ҳам у ерда бўлса, бу содир бўлиши мумкин. Мен унга ҳеч қачон "йўқ" демайман. Мен Мадридистман. Ўзимни шундай ҳис қиляпман. Мадрид ҳали ҳам менинг шаҳрим. Кўрамиз, келажакда нима бўлишини", - деди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2022 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг