locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бенфика» Жозе Моуриньюга муносиб ўринбосар топиб қўйди

Португалиялик мутахассис тез орада «Реал» бош мураббийига айланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лиссабоннинг «Бенфика» клуби бош мураббий Жозе Моуриньюнинг жамоадан кетиш эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда ва унга муносиб ўринбосар қидиришни бошлади. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, клуб ушбу лавозимга Англиянинг «Фулҳэм» клуби устози Марку Силва номзодини асосий вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Моуринью ва Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган. Шу сабабли «Бенфика» янги мутахассис топиш масаласини тезлаштиришга мажбур бўлмоқда. Марку Силванинг «Фулҳэм» билан шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у узайтирилмайди, бу эса унинг Португалия клубига ўтиш имкониятини оширади.

Таъкидлаш жоизки, Силвага бир нечта нуфузли жамоалардан қизиқиш бор. Хусусан, у Лиам Розеньор кетганидан кейин ҳали янги мураббий тайинламаган Лондоннинг «Челси» клуби учун ҳам асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг