locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беллингем «Реал» билан шартномасини узайтиради

Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Беллингем «Реал» билан шартномасини узайтиради
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Мадриднинг «Реал» клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Журналист маълумотига кўра, 23 ёшли футболчи «қироллик клуби» билан ҳамкорликни узайтиришга жуда яқин турибди. Янги шартнома 2032 йилга қадар амал қилиши кутилмоқда.

Жуд«Реал» сафига 2023 йил ёзида қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.

Англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 6 та учрашувда майдонга тушди. Беллингем ушбу баҳсларда 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг