Беллингем «Боруссия Д»ни тарк этмоқчи
Унинг “Боруссия Д” билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Жоб Беллингем жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар берди.
Манбага кўра, 20 ёшли футболчи жамоада етарлича ўйин амалиётига эга эмаслигидан норози.
Жоб ёзда “асаларилар” сафига келиб қўшилганди. Шу кунга қадар бирорта учрашувни тўлиқ ўтказмаган.
Маълумот учун, футболчи жорий мавсум бошидан бери барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушган.
Унинг “Боруссия Д” билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист