locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бейранванд Белгия — Эрон баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди

Бейранванд ўйин давомида 7 та сейв амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бейранванд Белгия — Эрон баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
21.06.2026, Як.
Белгия
0
Эрон
0

Эрон терма жамоаси жамоаси дарвозабони Алирезо Бейранванд ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Белгия (0:0)га қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

33 ёшли дарвозабон ушбу баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бейранванд ўйин давомида 7 та сейв амалга ошириб, жамоасининг муҳим очко қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.

У Эрон миллий терма жамоаси сафида 2015 йилдан буён тўп тепмоқда. У аввалроқ 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларида ҳам иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Белгия ва Эрон миллий жамоалари ўртасидаги баҳс голсиз дуранг билан якунланди. Ушбу натижадан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида 2 очкодан мавжуд.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг