locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон Бельгияга қарши ўйинга ЖЧ тарихидаги энг ёши катта бошланғич таркибни майдонга туширди

Ўйин айни дақиқаларда давом этмоқда, ҳисоб — 0:0.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрон Бельгияга қарши ўйинга ЖЧ тарихидаги энг ёши катта бошланғич таркибни майдонга туширди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
21.06.2026, Як.
Белгия
0
Эрон
0

Эрон терма жамоаси G гуруҳи 2-тури доирасидаги Бельгияга қарши ўйинда жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта бошланғич таркибни майдонга туширди. Бу ҳақда Opta Sports телеграм-канали хабар бермоқда.

Ўйин айни дақиқаларда давом этмоқда, ҳисоб — 0:0.

Илк дақиқалардан майдонга тушган Эрон футболчиларининг ўртача ёши 32 ёшу 181 кунни ташкил этди. Эрон таркибидаги энг ёш футболчи — «Ростов» ҳужумчиси Муҳаммад Муҳибий, у 27 ёшда.

1-турдан сўнг G гуруҳининг барча иштирокчиларида бир очкодан мавжуд.
3-турда Бельгия терма жамоаси Янги Зеландия миллий жамоаси билан (27 июнь), Эрон эса 3-турда Миср билан (шунингдек, 27 июнь) ўйнайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг