locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Упамекано билан шартномани узайтирмоқчи, аммо ҳимоячи «Реал»га ўтишни афзал кўрмоқда

Немис гранди ҳимоячини жамоада сақлаб қолмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Упамекано билан шартномани узайтирмоқчи, аммо ҳимоячи «Реал»га ўтишни афзал кўрмоқда
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано билан шартномани узайтириш учун фаол ҳаракатларни бошлаб юборди. Бироқ журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, футболчининг ўзи фаолиятини «Реал»да давом эттиришни асосий вариант сифатида кўрмоқда.

Германия гранди француз ҳимоячисини жамоада сақлаб қолишни истайди, аммо 27 ёшли футболчи Испания суперкубига ўтишга кўпроқ мойиллик билдирмоқда.

Шунингдек, Упамеканога «Ливерпуль» ва «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушди. Унинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг