locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» «Реал Мадрид»нинг XXI асрдаги афсонавий рекордини янгилади

Мюнхенликлар жорий мавсум даҳшатли кўрсаткич қайт этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
16.05.2026, Як.
Бавария
5
Кёлн
1

Германия Бундеслигасининг якунӣ, 34-турида Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Кёлн» устидан йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдаги голлар мюнхенликлар учун шунчаки навбатдаги ғалабани эмас, балки Европа футболи тарихидаги янги рекордни таъминлади.

Squawka таҳлилий саҳифасининг хабар беришича, «Бавария» жорий мавсумда Германия чемпионатидаги голлари сонини 122 тага етказди. Бу билан жамоа XXI асрда Европанинг кучли бешлик (топ) лигаларида бир мавсумда энг кўп гол уриш борасида Мадриднинг «Реал» клубига тегишли бўлган рекордни янгилади.

Аввалги рекорд 2011/2012 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўшанда Жозе Моуринью қўл остидаги «қироллик клуби» Испания Ла Лигасида 121 та гол уришга муваффақ бўлганди.

34 тур якунларига кўра, «Бавария» 89 очко жамғарган ҳолда энг яқин таъқибчиларидан катта фарқ билан чемпионликни қўлга киритди. Турнир жадвалидаги кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

  1. «Бавария» — 89 очко
  2. «Боруссия Дортмунд» — 73 очко
  3. «RB Лейпциг» — 65 очко
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг