«Бавария» Нойерни жароҳати бўйича баёнот берди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби 40 ёшли дарвозабон ва жамоа сардори Мануэл Нойернинг мушакларида муаммо борлигини маълум қилди.
«Мануэл Нойер чап болдир мушакларидаги муаммо сабабли айни пайтда эҳтиёткорлик режимига амал қилиши лозим. Буни «Бавария» шифокорлари ҳам тасдиқлашди. Сардор шанба куни Бундеслиганинг «Кёльн»га қарши кечган уй учрашувининг 60-дақиқасида захирага олинган эди», — дейилади мюнхенликлар баёнотида.
Эътиборли жиҳати, ушбу хабардан биоз аввал, яъни жума куни (15 май) «Бавария» Нойер билан шартномани 2027 йилнинг ёзига қадар узайтирганини расман эълон қилган эди.
Маълумот учун, тажрибали посбон жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 11 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, дарвозабоннинг айни пайтдаги бозордаги трансфер баҳоси 4 миллион еврони ташкил этади.