«Бавария» Нойер билан шартномани узайтирмоқчи
Унинг клуб билан амалдаги битими келаси йилнинг ёзида якунланади.
ФОТО: Getty images
Мануэль Нойер "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин.
Bild нашри хабар беришича, Мюнхен клуби 39 ёшли германиялик дарвозабон келишувни бир йилга узайтирмоқчи.
Унинг клуб билан амалдаги битими келаси йилнинг ёзида якунланади. Агар Нойернинг ўзи хоҳласа, шартномани қишки танаффус пайтида имзолашлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль "Бавария"га 2011 йилда "Шальке"дан ўтган. У Бундеслиганинг жорий мавсумида 7та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ўтказиб юборган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист