«Бавария» Лаймер бўйича бир қарорга келди
Унинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Фото: Bild
"Бавария" ҳимоячи Конрад Лаймер билан меҳнат шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар дастлабки музокараларни ўтказиб бўлишган, аммо ҳозирча футболчига "Бавария"дан расмий таклиф бўлмаган.
Шунга қарамай, 28 ёшли футболчи билан тез орада музокаралар қайта тикланади. Келишувга 2025 йилнинг якунига қадар узайтирилиши айтилмоқда.
2023 йилда "Бавария" Лаймерни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва бешта голли узатма муаллифига айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист