\"Бавария\" ҳимоячиси фаолиятини \"Ан-Наср\"да давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images
“Бавария“ ҳимоячиси Ким Мин Жэ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин. Бу ҳвқда Bild хабар берди.
Қайд этилишича, ҳимоячига "Ан-Наср" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Трансфер нархи тахминан 40 миллион евро атрофида бўлади.
Ҳимоячининг ўзи билан эса 3 йиллик шартнома тузади. Кореялик футболчи Саудия жамоасига ўтишга розилик берган.
28 ёшли ҳимоячи 2023 йилда “Наполи“дан “Бавария“га кўчиб ўтганди. Ҳимоячи ўтган мавсум 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол бор.
Розикжон Султонмуродов
Журналист