«Бавария» голлар сони бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди
Мюнхенликлар жорий мавсум рақиблар дарвозасини 51 марта ишғол қилди.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия Бундеслигасининг 14-тури доирасида «Майнц»га қарши ўйинда (2:2) янги самарадорлик рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Opta хабар бермоқда.
Мазкур учрашувда мюнхенликлар жорий мавсумдаги голлари сонини 50 тага етказди. Қайд этилишича, Бундеслига тарихида ҳеч бир жамоа чемпионатнинг бу қадар эрта босқичида бундай натижага эриша олмаган.
Айни пайтда «Бавария» рақиблар дарвозасини 51 марта ишғол қилган, ўз дарвозасидан эса бор-йўғи 11 та гол ўтказиб юборган.
14 тур якунларига кўра, Венсан Компания бошчилигидаги жамоа 38 очко жамғарб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги турда Мюнхеннинг «Бавария»си 21 декабрь куни сафарда «Хайденхайм»га қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист