locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Европа футболида бир асрлик рекорд ўрнатди

Мюнхенликлар жорий мавсум фақат ғалаба қозонмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Европа футболида бир асрлик рекорд ўрнатди
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
25.10.2025, Як.
Боруссия М
0
Бавария
3

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Бундеслиганинг 9-турида «Боруссия Мёнхенгладбах» устидан 3:0 ҳисобига ғалаба қозониб, жамоа тарихида янги саҳифа очди.

Бу «Бавария» учун мавсум бошидан буён барча турнирларда кетма-кет 13-ғалаба бўлди. Ушбу натижа Европанинг ТОП-5 лигалари клублари орасида янги рекорд сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бундан аввал шундай стартни 1992/1993 йилги мавсумда «Милан» кўрсатган эди, бироқ «Бавария» тўплар нисбати бўйича италияликларни ортда қолдирди — 47:9/45:13.

Маълумот учун, «Бавария» ўзининг навбатдаги ўйинини 29 октябрь куни «Кёльн»га қарши ўтказади. Мюнхенликлар Бундеслиганинг 8-туридан сўнг максимал 24 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг