locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Бундеслигада рекорд ўрнатди

Мюнхенликлар жорий мавсум ҳали мағлубиятга учрамаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Бундеслигада рекорд ўрнатди
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Бундеслигада янги рекорд ўрнатди. Жамоа мавсум бошида барча турнирлар доирасида кетма-кет 12 та ғалабага эришди. Бу ҳақда Opta Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, Европанинг ТОП-5 чемпионатлари орасида бундан яхшироқ старт фақат «Милан» томонидан 1992/1993 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда «россонерилар» кетма-кет 13 та ўйинда ғалаба қозонганди.

Бундеслига жадвалининг еттинчи тури якунларига кўра, «Бавария» 21 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Энги яқин тақибчи «Лейпциг» сафида эса 16 очко мавжуд.

Мюнхенликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан сўнг 9 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Германиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг