“Бавария” Ҳарри Кейнга ўринбосар топди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“РБ Лейпциг”нинг 21 ёшли ҳужумчиси Бенжамин Шешко фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мюнхен клуби словениялик футболчини Ҳарри Кейннинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аввалроқ, ОАВ'да Кейннинг АПЛ'га қайтиш истаги борлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Маълумот учун, Шешконинг “РБ Лейпциг” билан тузган амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 65 миллион еврога баҳоланмоқда.