locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Альфонсо Девис сабаб муаммолар дуч келмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Бавария” Альфонсо Девис сабаб муаммолар дуч келмоқда
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Альфонсо Девис билан шартномани узайтириш борасида муаммога дуч келмоқда. Бу ҳақда журналист Стефан Кумбергер хабар берди.

Манбага кўра, канадалик футболчи янги келишувни имзолаш учун 22 миллион евро бонус олган. Бу мюнхенликларнинг бошқа музокаралари йўналишини бутунлай ўзгартиб юборди.

Қайд этилишича, Йозуа Киммих ҳам шартномани узайтириш учун “Бавария”да кўпроқ пул талаб қила бошлаган. Шунингдек, Упамекано билан худди шундай муаммо бўлмоқда.

Клуб раҳбарияти футболчиларнинг бундай молиявий талабларини ортиқча деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Альфонсо Девис “Бавария” билан 2030-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолаганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг