locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баскетбол ва футбол бўйича «Реал Мадрид» 16 йил ичида илк бор мавсумни совринсиз якунлади

Сўнгги бор 2010-йилда шундай ҳолат юз берганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баскетбол ва футбол бўйича «Реал Мадрид» 16 йил ичида илк бор мавсумни совринсиз якунлади
ФОТО: Getty images

2025/2026-йилги футбол ва баскетбол мавсуми Мадриднинг «Реал» клубига 16 йил ичида илк бор ушбу спорт турларида бирорта ҳам соврин келтирмади.

Мадридлик футболчилар 38 та ўйинда 86 очко тўплаб, Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа якунида 94 очко тўплаган «Барселона» чемпион бўлди. Чемпионлар лигасида «Реал» 1/4 финал босқичига қадар етиб борди ва у ерда Мюнхеннинг «Бавария»сига икки ўйин натижасига кўра 4:6 ҳисобида ютқазди. Испания кубогида мадридликлар 1/8 финалда сенсацион тарзда «Альбасете»га (2:3) мағлуб бўлди, Суперкубок финалида эса «Барселона»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Баскетболчилар жорий мавсум Евролиганинг «Тўртлар финали»га қадар етиб борди ва у ерда «Олимпиакос»га 85:92 ҳисобида имкониятни бой берди. Ички чемпионатда (ACB лигаси) «Реал» плей-оффнинг 1/4 финалида «Тенерифе»га 95:107 ҳисобида ютқазди. Қирол кубогида «Реал» баскетболчилари «Баскония»га 89:100 ҳисобида имкониятни бой берди.

Сўнгги бор «Реал» 2009/2010-йилги мавсум якунларига кўра ҳам футболда, ҳам баскетболда совринсиз қолганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг