Башакшеҳир Қосимпошани йирик ҳисобда мағлуб қилди, Шомуродовдан дубл
Туркия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган Башакшеҳир ҳамда Қосимпошо жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршилик 4:0 ҳисобида истанбулликларнинг ғалабаси билан якунланди. Элдор Шомуродов 5 ва 87-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу унинг Туркия Суперлигаcидаги 20-голига айланди.
Бу баҳсда Элдор тўлиқ ўйнади. Аббосбек Файзуллаев эса қайдномага ҳам киритилмади.
Шу тариқа, «Башакшеҳир» очколари сонини 51 тага етказиб, 5-ўринда бормоқда. «Қосимпошо» эса 31 очко билан 13-поғонада.
Туркия Суперлигаси. 31-тур
Башакшеҳир — Қосимпошо 4:0
Голлар: Шомуродов 5, 87, Йилдирим 22, Зелке 82
Башакшеҳир — Муҳаммад, Умар Али (Булут, 46), Дуарте, Опоку, Қазимжон, Кемен, Умут (Эргун, 83), Юсуф Сари (Брнич, 60), Харит, Йилдирим (Зелке, 60), ШОМУРОДОВ.