«Барселона»нинг ўтган мавсумдаги даромади 994 млн еврони ташкил этди
Соф фойдаси эса 2 миллион еврони ташкил қилган.
ФОТО: Getty images
Каталониянинг “Барселона” клубининг ўтган мавсумдаги умумий даромади 994 миллион еврони ташкил этган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, соф фойдаси эса 2 миллион еврони ташкил қилган.
Шунингдек, “блауграналар” Nike билан ҳомийлик шартномасидан 259 миллион евро олган.
"Барселона" Испаниянинг амалдаги чемпиони. Ўтган мавсумда каталонияликлар УEФА Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар ҳам етиб борган.
Жорий мавсумда Ла Лиганинг саккиз туридан сўнг турнир жадвалида 2- ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист