locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона»нинг Кристиансен бўйича позицияси маълум

Футболчи “Барселона” таркибида ҳозиргача 88 та ўйинда майдонга тушган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона»нинг Кристиансен бўйича позицияси маълум
ФОТО: Getty images

“Барселона” раҳбарияти марказий ҳимоячи Андреас Кристенсенга оид қарорни қабул қилишда шошилмаяпти. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, раҳбарият ва мураббийлар штаби 29 ёшли футболчининг ўйини ва профессионал муносабатидан мамнун.

Бироқ каталонияликлар аввало 2026/2027 йилги мавсум учун ҳимоя чизиғи таркибини аниқлаб олишни, шунингдек, трансфер бозориданги имкониятларни баҳолашни режалаштирмоқда.

Футболчининг ўзи эса Каталония клубида қолишни истамоқда. Дания терма жамоаси аъзоси “Барселона” таркибида ҳозиргача 88 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг