locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона”га Нико Уильямс керак эмас

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона”га Нико Уильямс керак эмас
Фото: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби ёзда Нико Уильямсни сотиб олмайди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Таъкидланишича, “Барса” спорт директори Деку ва бош мураббий Ҳанси Флик “Атлетик”нинг 22 ёшли вингерини сотиб олиш фикридан воз кечишган.

“Барселона” ёзда бошқа чизиқларни кучайтиришга эътибор қаратади. Ҳозирча ҳужум позицияси вакилларига эҳтиёж йўқлиги маълум қилинган.

Маълумот учун, Нико Уильямс жорий мавсум Ла Лигада 27 ўйинда 5 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг