locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона”га қарши ўйин олдидан “Боруссия Дортмунд” жиддий йўқотишга учради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона”га қарши ўйин олдидан “Боруссия Дортмунд” жиддий йўқотишга учради
ФОТО: Getty Images

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек чап тиззасидан оғир жароҳат олди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Никонинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. У жамоанинг муҳим аъзоси ва жорий мавсумдаги барқарор ўйини билан барчани лол қолдирди. Умид қиламизки, у тезда тузалиб кетади”, - дейди дортмундликлар спорт директори Себастьян Кел.

Маълумот учун, Шлоттербек жорий мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голли узатмани амалга оширди. Клуб ўзининг навбатдаги ўйинини 9-апрел куни Чемпионлар Лигаси доирасида “Барселона”га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг