locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» жорий мавсум учун мўлжалланган тўртинчи либосини тақдим этди

Бу сафарги формалар «Реал» устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» жорий мавсум учун мўлжалланган тўртинчи либосини тақдим этди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби жорий мавсум учун ишлаб чиқилган тўртинчи комплект формасининг кўринишини намойиш этди.

Ушбу форма 2005 йилда «Сантяго Бернабеу» стадионида «Реал Мадрид» устидан қозонилган йирик ғалабага бағишланган.

Каталонияликлар матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилишича, тўртинчи форма «2005 йил 19 ноябрь куни сафарда “Реал” устидан қозонилган ғалабани эслатади».

Ўша ўйинда «Барселона» мадридликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Голларни Самуэл Это’О ва Роналдиньо (дубл) киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг