locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Жоао Педро вариантига эътибор қаратди

Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Жоао Педро вариантига эътибор қаратди
ФОТО: Getty images

«Барселона» мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес трансферини амалга оширишда юзага келган қийинчиликлар сабаб «Челси» форварди Жоао Педрони сотиб олиш вариантига жиддий эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар бразилиялик футболчининг агентлиги ва вакиллари билан алоқа ўрнатган. Қайд этилишича, Жоао Педронинг эҳтимолий трансфери «Барселона»га тахминан 70 миллион еврога тушиши мумкин. Бу эса Хулиан Альварес трансферига нисбатан арзонроқ вариант ҳисобланади.

Шунингдек, агар «Челси» келаси мавсум еврокубокларга йўлланма ололмаса, «Барселона» футболчини харид қилиш бўйича ҳаракатларни янада фаоллаштириши айтилмоқда.

Жорий мавсумда Жоао Педро барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.

Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг