locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Жексонни ижара олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Жексонни ижара олмоқчи
Фото: Getty Images

"Челси" клуби ҳужумчиси Николас Жексон фаолиятини Каталониянинг “Барселона”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, клуб сенегаллик 24 ёшли форвардни бир мавсумни ижарага олмоқчи. Клуб Роберт Левандовски учун эҳтимолий ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Лондонликлар Жексонни 50 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ, "Барса" катта трансфердан қочмоқчи ва ижара вариантини муҳокама қилишни маъқул кўради.

Жексон 2023 йилнинг ёзида "Челси"га ўтганди. У 2024/25 йилги мавсум "кўклар" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг