«Барселона» ёзги трансферларни молиялаштириш учун 210 миллион евро миқдорида кредит олмоқчи
Раҳбариятда муҳим деб ҳисобланган футболчиларни таркибга қўшиб олиш учун бу маблағ жуда зарур деган тушунча бор.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
«Барселона» ёзги трансферларни молиялаштириш учун 210 миллион евро миқдорида кредит олмоқчи, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Таъкидланишича, клуб маблағ танқислигини бошдан кечирмоқда ва шу сабабли келаси мавсум учун кутилётаган даромадлар ҳисобига маблағ жалб этишга қарор қилинган.
Раҳбариятда муҳим деб ҳисобланган футболчиларни таркибга қўшиб олиш учун бу маблағ жуда зарур деган тушунча бор. Клубнинг режаларига кўра, бу маблағ Хулиан Алварес, Карим Адеёми ва Жоау Канселуларни трансфер қилиш учун ишлатилиши кутилмоқда.