«Барселона» Влаховични сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятиги “Барселона”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, Турин клуби 25 ёшли футболчини фойдали таклиф тушса, сотишга тайёр. Клуб трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар топ-клублардан Влахович бўйича мурожаат келишига умид қилмоқда.
Душан ўтган мавсум барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор