«Барселона» «Виссел Кобе»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фото: Getty Images
“Барселона” Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Бу ўйинда “кўк-анорранглилар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб 34-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Эрик Гарсия ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида Таисеи Мияширо мувозанатни тиклади. 77-дақиқада Руни Баржи каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув якунида ярим ҳимоячи Педро Фернандес испан грандининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Виссел Кобе” ва “Барселона” сўнгги бор 2023 йилда тўқнаш келишган. Шу ўйинда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Баҳром Бобонов
Редактор