locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Вильярреал» ҳужумчиси Альберто Молейрони нишонга олди

Футболчининг ўзи болалигидан каталонияликлар сафида тўп суришни орзу қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «Вильярреал» ҳужумчиси Альберто Молейрони нишонга олди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби «Вильярреал» ҳужумчиси Альберто Молейронинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда ва 22 ёшли футболчининг атрофидагилар билан алоқа ўрнатган. Кўк-анорранглилар раҳбарияти ўйинчи кўрсатаётган ўсишни жуда ижобий баҳоламоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Молейрониг амалдаги шартномасида 50 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган. Бироқ «Вильярреал» клуби агар «Барселона» томонидан расмий қизиқиш бўлса, форварднинг якуний нархи бўйича музокараларга киришишга мажбур. Футболчининг ўзи эса болалигидан «блауграна» сафида тўп суришни орзу қилади.

Маълумот учун, Альберто Молейро жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Футболчининг клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, унинг айни пайтдаги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг