locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" ва Нико Уильямс ўзаро келишувга эришди

У янги жамоасида солиқларсиз йилига 7-8 млн евро маош олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Барселона" ва Нико Уильямс ўзаро келишувга эришди
Фото: Getty Images

“Барселона” клуби “Атлетик” вингери Нико Уильямс бўйича келишувга эришди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, "Барса" ва 22 ёшли испаниялик 6 йиллик шартнома бўйича келишувга эришишди. Никонинг маоши - тахминан солиқларсиз 7-8 миллион евро атрофида бўлади.

Футболчи Каталония билан шартнома имзоласа, 17-рақамни олиши мумкин.

Айни дамда "Барса" "Бильбао" билан келишувга эришиш учун шартноманинг молиявий шартлари устида ишламоқда

Хабарларга кўра, Уильямснинг трансфери тахминан 58 миллион еврога тушади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг