«Барселона» ва «Бавария» Влаҳович учун курашади
25 ёшли сербиялик ҳужумчининг “Ювентус” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty images
“Барселона” ва “Бавария” клублари “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаҳовични ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбада келтирилишича, ҳар икки клуб ҳам футболчи билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.
25 ёшли сербиялик ҳужумчининг “Ювентус” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Бироқ Влаҳович клуб билан битим имзоламаслиги кутилмоқда.
Шунинг учун “Барселона” ва “Бавария” футболчини эркин агент сифатида таркибга қўшиб олишга ҳаракат бошлаган.
Влаҳович жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист