locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ва «Атлетико» Кукурельяга қизиқиш билдирмоқда

Ҳар икки испаниялик гранд 28 ёшли футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» ва «Атлетико» Кукурельяга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

“Барселона” ҳамда “Атлетико” клублари “Челси” ҳимоячиси Марк Кукурельяга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки испаниялик гранд 28 ёшли футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Айниқса, “Атлетико” спорт директори Матеу Алеману Кукурельяни узоқ вақтдан бери юқори баҳолаб келади.

“Барселона” ҳам ҳимоячига бўлган қизиқишини сақлаб қолган, бироқ айни пайтда клубда бошқа трансфер устуворликлари ҳам мавжуд.

Қайд этилишича, “Челси” жорий мавсумда Англия Кубоги финалида мағлуб бўлган ва АПЛ жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳолат ёзда таркибда ўзгаришлар бўлишига туртки бериши мумкин.

Шу билан бирга, манбага кўра, “Челси” раҳбарияти Кукурелья жамоада муҳим ўрин тутишига қарамай, агар манфаатли таклиф тушса, уни сотиш вариантларини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг