\"Барселона\" ва \"Арсенал\" \"Челси\" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Кристофер Нкунку ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, француз футболчига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" раҳбарияти Кристофер жамоа бош мураббийи Микел Артета тактик схемаларига мос келишига ишонмоқда.
Бундан ташқари, Нкункуни каталониянинг "Барселона" клуби ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, Нкунку жорий мавсум 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 45 миллион евродан баҳоланмоқда.