locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ҳужумчисига «Порту» ва «Штутгарт» қизиқиш билдирмоқда

Бироқ Ханси Флик 20 ёшли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» ҳужумчисига «Порту» ва «Штутгарт» қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Барселона»нинг ёш қанот ҳужумчиси Руни Баржига «Порту» ва «Штутгарт» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Sport.es хабарине кўра, икки жамоа ҳам қишда футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бироқ манбанинг ёзишича, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Баржининг ижарага кетишини маъқулламаяпти. Мутасадди футболчи камида жорий мавсум охиригача Каталония клубида қолиши керак, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли футболчи «Барселона»га ўтган ёзда келган. Шу вақт ичида у барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма қайд этди.

Баржининг клуб билан тузилган шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг