locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Упамекано ва Шлоттербекни диққат билан кузатмоқда

Клуб марказий ҳимояни кучайтирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Упамекано ва Шлоттербекни диққат билан кузатмоқда
ФОТО: Getty images

"Барселона" "Бавария" ҳимоячиси Дайо Упамекано ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербекни диққат билан кузатиб бормоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo нашри.

Манбага кўра, Мюнхен клубининг 25 ёшли футболчиси Каталония клубига 40 миллион еврога тушиши мумкин.

Упамеканонинг немис гранди билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, шу боис "Барселона"га текинга ўтиш мумкин эмас.

Таъкидланишича, "блауграна" ҳали ҳам "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн ва Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Серу Гирасини кузатишда давом этмоқда. Ҳар икки футболчи 65 миллион еврога тушиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг