locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» трансферлар учун 210 миллион евро кредит олди

Бу ҳақда Marca хабар берди.
«Барселона» трансферлар учун 210 миллион евро кредит олди
ФОТО: Getty images

«Барселона» ёзги трансферлар кампаниясини молиялаштириш мақсадида 210 миллион евро миқдорида банк кредити расмийлаштирди. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манба маълумотига кўра, маблағнинг асосий қисми уч нафар футболчини харид қилиш учун сарфланади. Улар: Хулиан Альварес («Атлетико» Мадрид), Жоау Канселу («Ал-Ҳилол») ва Карим Адейеми («Боруссия» Дортмунд).

Шунингдек, кредит маблағларининг бир қисми клубнинг операцион харажатларини, жумладан, футболчилар ва ходимлар маошларини тўлашга йўналтирилади. Кредит «Барселона»нинг келгусидаги даромадлари эвазига олинган.

Хабар қилинишича, Карим Адейеми трансфери бўйича келишув яқин кунларда якунланиши кутилмоқда.

Хулиан Альварес бўйича музокаралар эса Жаҳон чемпионати тугагач фаоллашади. Жоау Канселунинг трансферини расмийлаштириш учун эса, аввало, солиқ билан боғлиқ масалалар ҳал қилиниши лозим

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг