locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Торрес борасида икки клуб таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Торрес борасида икки клуб таклифини рад этди
Фото: Getty Images

“Барселона” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳужумчи Ферран Торресни жамоада олиб қолишга қатъий қарор қилган. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар футболчи учун “Тоттенҳэм” ва “Ньюкасл” клубларидан келган 50 миллион евролик иккита таклифни рад этди. Торрес ўтган мавсумдаги самарали ўйинлари орқали бош мураббий Ҳанси Фликнинг ишончини қозонди ва ҳозирда асосий таркибнинг ажралмас қисми сифатида кўрилмоқда.

Ферран Торреснинг ўзи ҳам “Барселона”да қолишни истамоқда ва шартномасини узайтиришга тайёр эканлигини билдирган. Клуб ҳужумчини узоқ муддатли режаларининг муҳим қисми сифатида кўриб, унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Торрес ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 45 ўйинда майдонга тушиб, 19 гол ва 7 голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали унинг қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг