locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Торрес бўйича бир қарорга келди

Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Торрес бўйича бир қарорга келди
ФОТО: Getty images

“Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес бу ёзда жамоада қолиш эҳтимоли юқори. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби ҳужумчини қўйиб юбормайди, чунки "кўк-анорранглилар"да унинг ўрнини босадиган футболчи йўқ. Футболчининг ўзи "Барселона"да бахтли, аммо 2027 йил ёзида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Айни пайтда, "Атлетико" ва "ПСЖ" Торресни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Ферран 2022 йилда "Манчестер Сити"дан "Барселона"га 55 миллион евро эвазига қўшилган. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Ўтган мавсумда ҳужумчи "Блауграна" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва учта голли узатма берган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг