«Барселона» Шлоттербекни сотиб олмоқчи
Жорий мавсумда Шлоттербек клубда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" қишки трансфер ойнасида ҳимоясини кучайтирмоқчи.
El Nasional нашрида келтирилишича, клуб “Боруссия Дортмунд” ҳимоячиси Николас Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда “Барселона”нинг марказий ҳимоясида Пау Кубарси ва Эрик Гарсия ҳаракат қилмоқда. Бироқ жамоа сўнгги ўйинларда кўп гол ўтказиб юборгани боис, раҳбарият Кубарсига тажрибалироқ шерик топиш зарурлигини ҳисобга олган.
Янги ҳимоячига эҳтиёж сезаётган "Барселона" январ ойида Шлоттербек учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.
Жорий мавсумда Шлоттербек клубда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист