locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Шешкони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Шешкони ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

«Барселона» клуби «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Алваресни қўлга кирита олмаган тақдирда, ўзининг муқобил трансфер мақсадлари рўйхатига «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Бенжамин Шешкони ҳам қўшиб қўйди. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қизил иблислар» словениялик футболчини «тегилмас» деб ҳисоблайди ва воситачилар унинг трансфери бўйича сўровлар юборганига қарамай, уни сотишдан манфаатдор эмас. «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик 23 ёшли ҳужумчини ўзининг узоқ муддатли лойиҳасидаги асосий ўйинчилардан бири деб билади.

Ўтган мавсумда Шешко барча турнирларда 32 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг