locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди

Ўйин Англияда бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди
ФОТО: Getty images

«Бирмингем Сити» ва «Барселона» ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди, пенальтилар сериясида эса 3:2 ҳисобида Англия жамоаси ғалаба қозонди.

Ҳисоб 31-дақиқада Аугуст Прискенинг голи билан очилди ва мезбонлар олдинга чиқиб олди. 42-дақиқада Ҳамза Абдулкарим пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. У 60-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Барселона»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ 68-дақиқада Жон Солис ҳисобни яна тенглаштирди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва унда «Бирмингем Сити» омадлироқ чиқди.

Ўртоқлик учрашуви
«Бирмингем Сити» - «Барселона» - 2:2
Пенальтилар серияси — 3:2
Голлар: 31' — Аугуст Приске (1:0), 42' — Ҳамза Абдулкарим (пенальти) (1:1), 60' — Ҳамза Абдулкарим (1:2), 68' — Жон Солис (2:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг