«Барселона» Ромеу билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди
Фото: Getty Images
“Барселона” ярим ҳимоячи Ориол Ромеу билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича келишувга эришди, дея хабар беради Marca нашри.
Нуфузли нашрда келтирилишича, Каталония клуби битимни бекор қилишнинг шартлари борасида футболчи билан муҳокама қилмоқда.
Томонлар тез орада барча ҳужжатларни расмийлаштириши кутилмоқда.
Агарда “Барселона” Ромеу билан шартномани бекор қилса, ҳимоячи Жерар Мартинни рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Ўтган мавсум у ижара асосида “Жирона”да тўп сурди. Бу клуб сафида 31 та учрашувда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист