locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Родрининг трансфери учун қанча тўлаши маълум бўлди

Яқин орада битим расман якунланиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Родрининг трансфери учун қанча тўлаши маълум бўлди
ФОТО: Getty images

«Барселона» «Манчестер Сити» билан ярим ҳимоячи Родри Эрнандеснинг трансфери бўйича принципиал келишувга эришди.

The Athletic нашри хабарига кўра, битимнинг умумий қиймати 76,5 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Кафолатланган тўлов миқдори 60 миллион еврони ташкил этади. Яна 16,5 миллион евро турли бонуслар сифатида кўзда тутилган бўлиб, уларнинг 11 миллиондан ортиғига эришиш жуда осон деб ҳисобланмоқда.

Шахсий шартнома шартларини келишиб олиш трансферга тўсқинлик қилмайди. «Барселона» ярим ҳимоячи билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Яқин орада битим расман якунланиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг