“Барселона” Роберт Левандовскига ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images
“Фиорентина” клуби ҳужумчиси Мойзе Кин фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, италиялик ҳужумчига Каталониянинг “Барселона” клуби қизиқиш билдирмоқда. Кин “кўк-анорранглиллар” сафида Роберт Левандовскининг ўрнини эгаллаши мумкин.
Маълумот учун, Мойзенинг “Фиорентина” билан тузган амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист