«Барселона» Рэшфорд трансферидан воз кечди
Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Фото: Getty Images
“Барселона” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан режасидан воз кечди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
28 ёшли англиялик футболчи аллақачон ижтимоий тармоқлардаги профилидан “Барселона” номи ва клубга оид маълумотларни олиб ташлаган.
Манбага кўра, бундай қарорга “Ньюкасл Юнайтед” вингери Энтони Гордоннинг трансфери сабаб бўлган. Каталония клуби аввалроқ, чап қанот позициясида ўйнайдиган 25 ёшли футболчини таркибга қўшиб олганди.
Айни пайтда Рэшфордга “Бавария” ва “Реал Мадрид” клублари қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, ҳар икки клуб ҳам трансфер учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.