locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» раҳбарияти бонус тўлашдан қочиш мақсадида Левандовскидан камроқ гол уришни сўраган

Ҳолат 2022/2023 йилги мавсумда содир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» раҳбарияти бонус тўлашдан қочиш мақсадида Левандовскидан камроқ гол уришни сўраган
ФОТО: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти 2022/2023 йилги мавсумда ҳужумчи Роберт Левандовскидан камроқ гол уришни сўраган.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса поляк футболчисининг «Бавария»дан трансфери учун бонус тўлашдан қочиш эди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб функциянерлари, жумладан, президент Жоан Лапорта, уни кўп гол урмасликка чақирган, чунки акс ҳолда каталонияликлар «Бавария»га 2,5 миллион евро тўлашга мажбур бўларди.

Маълумот учун, Левандовски мавсум якунида миллий чемпионатда 23 та гол урган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг