locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» раҳбарияти Ҳанси Флик ўрнига янги мураббий топиб қўйди

Германиялик мутахассис каталонияликлар сафини тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» раҳбарияти Ҳанси Флик ўрнига янги мураббий топиб қўйди
ФОТО: Getty Images

«Барселона»да бош мураббий Ҳанси Фликнинг келажаги тобора ноаниқ бўлиб бормоқда. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.

Манбага кўра, немис мутахассиси мавсум якунида клубни тарк этиши эҳтимоли ҳамкорликни давом эттириш вариантидан юқори турибди. Жамоа натижалардаги беқарорлик Фликка катта босим ўтказмоқда, у эса баъзи танқидларни адолатсиз деб ҳисоблайди.

Вазиятни мураккаблаштираётган яна бир омил — мураббий билан айрим футболчилар ўртасидаги таранг муносабатлар. Хусусан, Ламин Ямал ва Роберт Левандовски билан юзага келган тушунмовчиликлар клуб ичидаги муҳитга таъсир қилмоқда.

Клуб президенти Жоан Лапорта ҳамда спорт директори Деко эса аллақачон эҳтимолий номзодларни кўздан кечира бошлаган. Асосий фаворит сифатида «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике кўрилмоқда, бироқ парижликлар уни қўйиб юборишга ҳозирча тайёр эмас. Навбатдаги номзод — «Комо» билан олиб бораётган самарали фаолияти билан эътибор қозонаётган Сеск Фабрегас. Унга бўлган қизиқиш Каталонияда тобора ортиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг